Уч кишини Англияга ишлашга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди

08:42 19 Ноябрь 2024 Жамият
296 0

Фото: Прократура департаменти

Тошкент шаҳри Учтепа туманида Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура департаменти ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро С.У. 3 кишини танишлари ёрдамида Англияга ишга юбориш ва виза олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

У хизмати эвазига 12 000 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?