Уч ҳудудда «валютчик»лар қўлга олинди

15:08 26 Сентябр 2025 Жамият
89 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган муқаддам судланган фуқаро Ш.И. 4 минг АҚШ долларини фуқаро Қ.Ш.га 49,4 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.С. 4 минг АҚШ долларини фуқаро Ш.Қ.га 50 миллион сўмга сотишини айтиб, шундан 2 минг АҚШ долларини берган вақтида ушланган. Ашёвий далил сифатида олинган пуллардан 100 АҚШ доллари қалбаки экани аниқланган.

Бундан ташқари, департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Р.К. ва У.М. фуқаро М.Х.дан 2 минг АҚШ доллари ва 150 минг Россия рублини 45,8 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?