Уч ҳудудда «валютчиклар» қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.В. фуқаро М.Х.га 4 минг АҚШ долларини 55,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Р.А. фуқаро Ш.С.га 4 минг АҚШ долларини 50 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ҳ. «Хўжаобод» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро С.Т.дан 3 минг 800 АҚШ долларини 47,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг