Уч ҳудудда қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олинди

16:25 14 Ноябрь 2025 Жамият
186 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжайли тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.К.нинг бошқарувидаги «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, қўлбола усулда тайёрланган умумий баҳоси 20,6 миллион сўмлик 588 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, фуқаро Т.М. Нукус шаҳри, «Каттагар» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарганлиги аниқланиб, ундан 338 дона акциз марка, 111 литр спирт, 90 дона «ҚР-код» маркировка, 90 дона «Қаратау» номли ароқ, бўш шиша идишлар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. (муқаддам судланган) фуқаро У.Н.га қўлбола усулда тайёрланган истеъмолга яроқсиз 400 дона алкоголь маҳсулотларини 10 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер