Уч ҳудудда қарийб ярим млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилди

Фото: Прократура департаменти
Тошкент шаҳри Миробод туманида 252 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.Б.» МЧЖ масъул шахслари умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 252 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Пискент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «О.» фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, 134,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.С.» фермер хўжалиги раҳбари С.И. тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, 112,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг