«Ucell» оммавий оферта шартларига ўзгартириш киритишига тўғри келди

Рақобат қўмитасига фуқародан келиб тушган мурожаат асосида «Ucell» компаниясининг оммавий офертасидаги айрим шартлар қонунчиликка мувофиқлаштирилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, компаниянинг «Prepaid» тизимидаги уяли алоқа хизматларини тақдим этишга доир оммавий офертасида, томонлар фақат тўғридан-тўғри етказилган зарарлар учунгина жавобгар ҳисобланиши, шу жумладан маънавий зарар ва бой берилган даромад учун жавобгарлик белгиланмагани аниқланди.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ хизмат лозим даражада кўрсатилмаган ҳолларда моддий ва маънавий зарар қопланиши шарт, истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи шартлар мавжуд шартномалар эса ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қўмита томонидан «Ucell»га оммавий офертани қонунчиликка мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди. Натижада, компания шартларга моддий ва маънавий зарар учун ҳам жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартишлар киритди.
Эслатиб ўтамиз, компания январь ойида ҳам реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг