«Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади
Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Агентлик тизимидаги мактабларда ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг янги тизимини жорий қилиш мақсадида дарсдан ташқари машғулотлар сифатида қуйидаги машғулотлар ташкил этилади:
5–8-синфларда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларимизнинг ибратли ҳаётини бугунги ҳарбийларимиз жасорати билан боғлаб, Ватан ҳимоячиси кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган;
9–11-синфларда ҳарбий ўйинлар ва спорт мусобақаларини ўтказиш, ўқувчиларнинг ҳарбийлар билан бевосита учрашувларини ташкил этиш орқали ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини ошириш ва ҳарбий хизматга тайёргарлик босқичини ўташга йўналтирилган.
Ҳар йили ўқувчилар ўртасида «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт («Темур тузуклари» билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш) мусобақалари ўтказилади.
Миллий анъана ва қадриятларни акс эттирадиган намунавий мактаб бурчаклари ташкил этилади.
Ўқувчиларда ахлоқий, ижтимоий-ҳиссий ва эстетик дидни ривожлантириш, тарихий сиймолар ҳаётини бадиий талқинда акс эттириш, миллий қадриятларни улуғлашга йўналтирилган «Турон» театр студияси фаолияти тажриба-синов тариқасида йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг