Туркманистон Президенти ҳам Самарқандда

Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, Туркманистон Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.
Аввалроқ Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳам Самарқандга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг