Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади

12:24 23 Январь 2023 Иқтисодиёт
891 0

Фото: Иллюстратив фото

21 январдан бошлаб Туркманистон Ўзбекистонга кунига 4,8 млн куб метр газ етказиб беришни тиклаган. Бугунги кунда бу кўрсаткични 12,6 млн куб метрга етказди.

Аста-секин етказиб беришнинг кунлик ҳажми 16 млн куб метргача ошади — кескин совуқ тушишидан олдин шунча газ етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистон совуқ туфайли юзага келган техник сабабларга кўра 12 январдан бошлаб Ўзбекистонга газ етказиб беришни тўхтатган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер