Туркманистон Миллий хавфсизлик раҳбари ҳам ўзгарди

10:23 16 Февраль 2026 Дунё
511 0

Туркманистон Президенти Сердар Бердимухамедов Миллий хавфсизлик вазири генерал-майор Назар Атагараевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилди. Бу қарор Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида қабул қилингани ҳақида TDH ахборот агентлиги хабар берди.

Миллий хавфсизлик вазирлигининг янги раҳбари этиб генерал-майор Довлетгелди Мередов тайинланган. Маълум қилинишича, у халқ, ватани ва президентига садоқат билан хизмат қилишга қасамёд келтирган.

Бердимухамедов янги тайинланган вазирга ишида муваффақият тилаб, вазирлик фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш юзасидан қатор топшириқлар берган.

Собиқ вазир Назар Атагараевнинг янги лавозими ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг фармони билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг ваколатлари муддатидан олдин тугатилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?