Туркияга шартли кириш тартиби бекор қилинди

Туркия Республикаси Миграция бошқармаси томонидан 2025 йил февраль ойидан бошлаб мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) тартиби бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Норасмий маълумотларга кўра, 2025 йил февраль ойининг бошидан шу кунга қадар 150 дан ортиқ хорижий фуқаролар аэропортларда ушбу янги қоидалар ҳақида олдиндан хабардор бўлмагани сабабли муаммоларга дуч келган.
Бунга қадар Туркияда қонуний қолиш муддатини оширган ёки яшаш гувоҳномаси (икамет изни) олиш бўйича рад жавоби олган хорижий фуқаролар мамлакатга шартли кириш (şартлı гириş) орқали қайтиб келишлари ва 10 кун ичида янги ариза топширишлари мумкин эди. Энди бу имконият тўлиқ бекор қилинди.
Шу муносабат билан мамлакатдан ўз вақтида чиқиб кетмаган ёки яшаш гувоҳномаси олишда рад этилган фуқаролар дарҳол Туркияга қайтолмайди. Янги қоидаларга мувофиқ, фуқароликка қараб Туркияга кириш тақиқи 3 ойдан 6 ойгача бўлиши мумкин.
«Туркияга сафар қилишдан олдин мазкур давлат миграция қоидалари билан танишинг. Ҳужжатларингизда муаммо йўқлигига ишонч ҳосил қилинг», дея ватандошларни огоҳликка чақирган Бош консулхона.
«Агар қонуний қолиш муддати тугаган бўлса ёки яшаш гувоҳномаси (икамет изни) олишда рад этилган бўлса, ушбу мамлакат қонунини ҳурмат қилган ҳолда тарк этишни сўради. Чунки бу турдаги қоидабузарликлар Туркияга қайтиш имкониятининг чеклаб қўйилишига сабаб бўлиши мумкин», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг