Туркияга кетаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида фуқароларни аэропортда бошқа одамларнинг юкларини олмасликка чақирди.
Таъкидлашича, авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин. Улар турли баҳоналар билан фуқароларни (масалан, оғир касал қариндоши борлиги ёки юкни жўнатиш имконияти йўқлиги) ишонтиришга ҳаракат қилади.
«Бироқ бундай ваъдаларга ишонманг ва бегона юкни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтгани учун ҳибсга олинган.
Жумладан, 2023 йилда: Истанбул аэропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахснинг илтимосига биноан юкни олиб ўтишга рози бўлган. Бироқ чегарада текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилган. Оқибатда у 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
2022 йил: Анталия шаҳридан Тошкентга қайтаётган яна бир фуқаро ўзига нотаниш кишининг юкини олиб ўтишга рози бўлган. Юк таркибида сохта паспорт ва ноқонуний ҳужжатлар борлиги аниқланиб, фуқаро бир неча йилга озодликдан маҳрум этилган.
«Бегона одамларнинг юкини ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг. Сизнинг эҳтиётсизлигингиз ёки бегоналарга бўлган ишончингиз оғир жиноий оқибатларга олиб келиши мумкин. Шубҳали илтимосларга алданманг ва ўз хавфсизлигингизни ҳимоя қилинг», дейилади консулхона хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг