Туркияда уруш, табиий офат ва ядровий ҳолатларга тайёргарлик сифатида янги бункерлар қурила бошланди
Анқара ва Туркиянинг бошқа бир қатор йирик шаҳарларида аҳоли учун урушлар, табиий офатлар ва ядровий ҳодисалар эҳтимолига қарши бункерлар қуриш ишлари бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, лойиҳа давлатнинг уй-жой қурилиши бошқармаси томонидан амалга оширилмоқда. Бункерлар мамлакатнинг барча вилоятида барпо этилиши режалаштирилган.
Яқинда президент Режеп Таййип Эрдоған раҳбарлигида ўтказилган ҳукумат мажлисларида фуқаролар ҳимояси чораларини кучайтириш масаласи кўтарилган. Қайд этилишича, ҳозирги мавжуд бункерларнинг кўпчилиги кўп қаватли уйлар ертўлалари ёки кўп даражали ер ости парковкалари бўлиб, улар аҳолини фавқулодда ҳолатларда ҳимоя қилишнинг замонавий талабларига жавоб бермайди.
Шу сабабли, ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб бункерлар инфратузилмасини янгилашга қарор қилди. Ҳужжатда таъкидланишича, Туркия жойлашган минтақа уруш, офат ва турли фавқулодда ҳолатлар хавфи юқори ҳудуд ҳисобланади. Шунингдек, янги бункерлар одамларни радиоактив ифлосланиш ҳолатларида ҳам ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши кўзда тутилган.
Бункерлар аҳолининг асосий қисми тезда хавфсиз ҳудудга етиб бориши мумкин бўлган жойларда қурилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг