Туркияда “Алишер Навоий куллиёти” номли кўргазма очилди
Туркия қўлёзмалари жамияти томонидан Сулаймония қўлёзма кутубхонасида “Алишер Навоий куллиёти” кўргазмаси очилди.
Жамият раҳбари, доктор Жошкун Йилмаз кўргазманинг очилишида сўзга чиқиб, муассаса томонидан қўлёзмалар бўйича турли дастурлар ташкил қилингани таъкидлади.
“Биз чуқур сиёсий ва илмий анъанага эга бўлган халқмиз. Навоий, шубҳасиз, анъанамизнинг энг муҳим намояндаларидан биридир. Бу қадрли инсонни хотирлаш мақсадида ушбу кўргазмани ташкил қилдик. Устозимиз Гунай Кутга бу йўлдаги меҳнатлари ва бугунги кўргазмадаги иштироклари учун миннатдорчилик билдираман”, деди Жошкун Йилмаз.
2024 йил Маданият ва санъат бўйича Президент олий мукофоти билан тақдирланган фахрий профессор ва “Алишер Навоий куллиёти”нинг ношири Гунай Кут ўзининг “Алишер Навоий: шоир, мутасаввиф ва давлат арбоби” номли нутқида Навоийнинг чағатой турк тилининг асосчиси ва кўплаб асарлар яратган арбоб эканлигига тўхталди.
“У жами 29 та асар яратган. Улар орасида девонлар, маснавий, тазкира, тил ва тарихга оид, диний, ахлоқий, биографик асарлар ва ҳужжатлар бор. Бу маънода Навоий жуда самарали олимдир”, деди Гунай Кут Навоийнинг кўп қиррали шоир ва ёзувчи эканлигини таъкидлаб.
Кўргазма 17 январга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг