Туркия чемпионати. Ўзбекистонлик футболчилар жамоалари ўзаро тўқнаш келди
Кеча, 22 октябрь куни Туркия Суперлигасининг 3-туридан қолдирилган баҳс бўлиб ўтди. Унда Ҳусниддин Алиқулов фаолият олиб бораётган «Ризеспор» жамоаси ўз майдонида таркибида Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган «Истанбул Башакшеҳир» жамоасини қабул қилди.
Учрашувда голсиз дуранг натижа қайд этилди. Аббосбек Файзуллаев жароҳати туфайли майдонга туширилмади. Ҳусниддин Алиқулов ўйин қайдномасидан ўрин олди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов эса асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ ўйин ўтказди. Элдорнинг ҳаракатлари «Sofascore» портали томонидан 7,4 баллга баҳоланди.
«Ризеспор» — «Башакшеҳир» 0:0
«Ризеспор» — Жонпўлат, Шаҳин, Мокси, Акайдин, Хойер (Пала, 80), Папаниколау, Лаци, Булут (Юречка, 73), Закири, Булюбашич (Анталяли, 80), Соу.
«Башакшеҳир» — Шенгезер, Эбоселе (Шаҳинер, 46), Дуарте, Опоку, Опери, Ўздемир (Эргун, 89), Гунеш, Туруч (Сари, 63), Кемен (Креспо, 46), Да Кошта (Брнич, 63), Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Да Кошта (30), Эбоселе (38), Закири (39), Акайдин (52), Мокси (56).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг