Туркия чемпионати. «Истанбул Башакшеҳир» дастлабки ғалабасини қўлга киритди

Кеча, 17 сентябрь куни Туркия Суперлигасининг 1-туридан қолдирилган (кечиктирилган) ўйин бўлиб ўтди. Унда «Истанбул Башакшеҳир» клуби ҳамшаҳари «Фотих Карагумрук» жамоаси билан куч синашди.
Учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. 27-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳимоячиларни алдаб ўтиб чиройли гол киритганди. Бироқ VAR вазиятни кўриб чиққанидан сўнг дастлабки тўп узатмасида ўйиндан ташқари ҳолат борлиги қайд этилди ва гол инобатга олинмади.
65-дақиқада Элдор Шомуродовнинг узатмасидан сўнг, Иван Брнич учрашувда ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, «Фотих Карагумрук» ҳимоячиси Анил Йигит Чинар ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Ўйиндан сўнг, «Sofascore» портали «Башакшеҳир» дарвозабони Муҳаммад Сенгезерни баҳснинг энг яхши футболчиси деб топди ва унинг ўйинини 7,5 баллга баҳолади. Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга чиққан «Башакшеҳир» футболчилари орасидаги энг паст баҳога лойиқ кўрилди. Портал Ўзбекистон терма жамоаси сардорига 6,3 балл қўйди.
Маълумот учун, «Истанбул Башакшеҳир» кейинги ўйинини 21 сентябрь куни «Аланьяспор» клубига қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг