Туркия бўйлаб янграган ўзбек наволари
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистон давлат филармониясининг Тошкент вилояти бўлими ижодий жамоаси Туркиянинг Анталия, Анқара, Бурса шаҳарларида гастроль сафарида бўлиб қайтди.
Ижодий жамоа мазкур сафар давомида бетакрор мумтоз ва эстрада йўналишидаги наволарни тақдим этиб, ўзбек санъати ихлосмандларини хушнуд этишди.
Эътиборли жиҳати, Туркиянинг турли сўлим гўшаларида ташкил этилган концерт дастурларига нафақат ўзбек ватандошларимиз, балки минглаб турк шинавандалари қаторида турк ҳукумати вакиллари ва вилоят ҳокимлари ташриф буюрди.
Айтиш керакки, бу каби ижодий сафарлар ўзбек санъатини бутун дунёга тарғиб этиш, ўзаро тажрибалар алмашиш ва янги маданий ҳамкорликларни йўлга қўйишга замин яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг