Туркий халқлар тарихида янги босқич: ягона алифбо тасдиқланди
Минтақавий Туркий академия ва Туркия тилшунослик жамияти томонидан 9-11 сентябрь кунлари Боку шаҳрида ташкил этилган Умумтуркий алифбо комиссиясининг учинчи сессияси муваффақиятли якунланди, дея хабар бермоқда Шерзодхон Қудратхўжа.
"Туркий давлатлар ташкилоти томонидан тузилган мазкур комиссия аъзоларининг иштирокидаги муҳим учрашувнинг асосий мақсади ушбу соҳадаги билим ва тажриба алмашиш, шунингдек, комиссия тажрибаси асосида туркий тиллар учун умумий алифбо лойиҳасини якунлаш эди.
Йиғилишда 1991 йилда олимлар томонидан таклиф этилган 34 ҳарфдан иборат лотин асосидаги умумтуркий алифбо лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди. Комиссия аъзолари кенг мунозара юритиб, лойиҳада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларни белгилаб олдилар", дейди у.
Қайд этилишича, муҳокамалар якуни сифатида 34 ҳарфдан иборат умумтуркий алифбо бўйича умумий келишувга эришилди. Алифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда мавжуд бўлган турли фонемаларни ифодалашига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг