Туризм соҳасида хизмат турлари ва сифати оширилмоқда

Ўзбекистонда сўнгги йилларда туризм тармоқларига қаратилаётган юқори эътибор натижасида юртимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ҳамда соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига қулай шароитлар, туризм инфратузилмасини янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, туризм тармоқлари ҳамда жойлаштириш воситаларида хизмат турларининг яққол ортиши ва юқори сервис салоҳиятининг йўлга қўйилганини кузатиш мумкин.
Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон қарори билан «Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги Низом» тасдиқланган. Ушбу Низом талабларига биноан эса сертификатлаштириш ишларини амалга ошириш ўзининг самарали натижасини берди.
Сабаби туризм хизматларини сертификатлаштиришнинг эски тизими ўзини оқламаган бўлса, кўп йиллар давомида туризм хизматлари сифат ва хавфсизлик борасидаги стандартларга жавоб бермасди. Туризм хизматлари узоқ даврлардан қолган ва долзарблигини йўқотган, халқаро талабларга жавоб бермайдиган стандартлар асосида сертификатлаштирилар эди.
Бунда Марказ қошида Туризм хизматларини стандартлаштириш соҳасидаги техник қўмита ташкил этилган. Ҳозирги кунгача ушбу техник қўмита томонидан халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган 14 та давлат стандарти ишлаб чиқилган бўлиб, сўнгги йилларда улар асосида сертификатлаштирилган жойлаштириш воситаларида кўрсатиладиган хизматларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш сезиларли даражада ошди.
Шунингдек, меҳмонхона бизнеси вакилларига қулайлик яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича базавий кўникмаларни шакллантиришга кўмак берувчи жойлаштириш воситалари ходимлари учун матн ва аудио материалларидан ташкил топган мобил илова ишлаб чиқилган.
Хусусан, «housekeeping», «reception» ва официант хизмат турлари бўйича махсус маҳорат дарси тарзидаги видеороликлар тайёрланиб, кенг жамоатчилик ва соҳа вакиллари орасида тақдим қилиниб тарғибот олиб борилмоқда.
Айни вақтда ҳам Марказда иккита сертификатлаштириш органи ташкил этилган бўлиб, улар тизимли равишда фаолият юритиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг