Туракул Арзикулов Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

13:52 02 Февраль 2024 Жамият
639 0

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Арзикулов Туракул Садикович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Т. Арзикулов 1993 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини, 1995 йилда клиник ординатура, 1998 йилда Россия хирургия илмий марказининг аспирантура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик хасталиги хирургияси бўлимида илмий ходим сифатида бошлаган.

Турли йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори ўринбосари, Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали директори, Тошкент вилояти cоғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори Т. Арзикулов тайинловга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш департаментида масъул лавозимда фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?