Тупроқ намлигини ўлчайдиган қурилма яратилди
Юртимизда бўлиб ўтаётган “Келажак муҳандислари” фестивалида Элёрбек Суннатов тақдим этган қурилма деҳқонлар учун чинакам енгиллик яратади.
Мазкур ишланма орқали эндиликда тупроқ намлигини, туз ва минерал миқдорини ўлчаш, сув беришни автоматик бошқариш — барчаси бир қурилма ёрдамида бажарилади.
Хўш, қурилма қандай ишлайди?
Э. Суннатовнинг айтишича, бу ускуна тупроқдаги намликни ўлчайди. Қолаверса, илдизгача сув етганда автоматик сувни ўчира олади. Бундан ташқари, туз ва минераллар миқдорини аниқлайди. Суғоришни ўзи бошқаради. Уни фақат ерга санчиш кифоя!
Маълумотларга кўра, бундай қурилманинг Германиядаги нархи 550 долларни ташкил этади. Бизда эса бор-йўғи 80 доллар.
Эътиборлиси, Элёрбек аллақачон 1000 та буюртма олиб улгурди. Бундай инновациялар билан келажак бизники, албатта.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг