Travel Trade Journal: “Тошкент: севимли пойтахт ва улкан мегаполис”

Ҳиндистоннинг машҳур Travel Trade Journal сайёҳлик журнали ўзининг навбатдаги сонида “Тошкент: севимли пойтахт ва улкан мегаполис” сарлавҳасида мақола эълон қилди.
Унда эътироф этилганидек, Тошкент 3 миллион аҳолига эга замонавий ва гуллаб-яшнаётган мегаполисдир. Ўзбекистон пойтахти – Шарқнинг қадим анъаналари ва меъморчиликнинг замонавий ютуқларини ўзида ҳамоҳанглаштирган ноёб шаҳардир. Муаллиф Тошкент йилдан йилга чирой очиб, замонавийлашиб бораётганини таъкидлаб ўтган.
Тошкентнинг кенг кўчалари бўйлаб сайр қилганда фавворали кўплаб яшил сайлгоҳлар ва хиёбонлар кўзга ташланади.
Материалда пойтахтнинг диққатга сазовор жойларига алоҳида тўхталиб ўтилган. 365 метр баландликдаги Тошкент телеминораси – улардан бири. Ушбу иншоот дунёдаги энг йирик телеминоралар қаторига киради. “Унинг томоша майдонига чиқар экансиз, сиз шаҳарнинг мафтункор манзарасидан ҳайратга тушасиз”, - дейди муаллиф тўлқинланиб.
У Темур ҳайкали ўрнатилган Амир Темур майдони, Амир Темур музейи, Мустақиллик майдони, Сенат биноси, Мотамсаро она ҳайкали, зилзила ёдгорлиги, Бобур ва Навоий номидаги боғлар каби гўшалар ҳам пойтахт кўркига кўрк қўшиб тургани қайд этиб ўтган.
Ҳинд нашри ижодкори туристларга шинавандалар учун ҳамиша очиқ турадиган Ўзбекистон тасвирий санъат музейи, Тасвирий санъат бадиий галереяси, Сураткашлар уйи, Камолиддин Бекзод номидаги музей, кўплаб кўргазма залларига ҳам ташриф буюришни тавсия қилган.
Муаллиф Тошкент метрополитенини бориб кўриш албатта шарт эканлигини айтган. Зеро, унинг фикрича, бу ердаги ҳар бир станция машҳур архитектор ва дизайнерлар томонидан яратилган “ноёб санъат асарлари”ни ўзида намоён этади.
Маълумот учун, Travel Trade Journal Ҳиндистондаги сайёҳлик соҳасига ихтисослаштирилган нашрлардан бири ҳисобланади. Журнал ушбу давлатдаги туризм компаниялари ва операторлари, авиакомпаниялар, бизнес, маданий-академик доиралар ва жамоатчилик ўртасида кенг тарқалган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг