Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўлинмалари томонидан 3 минг донага яқин пиротехник воситалар аниқлаб олинди
Фото: ИИВ Ахборот хизмати
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Бухоро вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан Бухоро темир йўл вокзали ҳудудида ўтказилган «Пиротехника» тезкор профилактик тадбирлари давомида, 2008 й.т. вояга етмаган, мактаб ўқувчиси, Когон шаҳар Бахт кўчасида яшовчи Х.Ш.нинг ёнида 5 блокда 50 қутида жами 2.750 дона Қирғизистон Республикасида ишлаб чиқарилган «Трения» ёзувли пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Х.Ш. ушбу пиротехника воситаларини шу куни Когон шаҳар марказий бозоридан ўзига нотаниш бўлган эркак кишидан жами 700.000 сўмга сотиб олганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан Х.Ш.нинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185 прим 3-моддаси билан жаримага тортилди.
4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Тезкор қидирув бошқармаси ходимлари томонидан шахсини сир сақлашни сўраган фуқаронинг аризасига асосан Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида жойлашган «Кадишева» бозори яқинида олиб борилган тезкор тадбир давомида, 1986 й.т. Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи Ж.Ж. тезкор тадбир иштирокчисига 40 дона «Волк» номли салют, 8 дона «9D” номли салют, 43 дона «7SHOTS” номли салют ҳамда 144 дона «Золотой песок» номли салют пиротехника воситаларини жами 24.000.000 сўм пуллар эвазига келишиб сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг