Транспорт хизматлари ҳажми 150 триллион сўмдан ошди
2025 йил январь октябрь ойларида Ўзбекистонда транспорт хизматлари ҳажми 150,8 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ҳудудлар кесимида транспорт хизматларининг ҳажми қуйидагича тақсимланган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 3,9 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 7,1 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 6,2 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 2,2 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 6,1 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 3,1 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 5,3 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 11,5 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 3,1 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти — 1,2 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 10,9 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 8,9 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 5 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 33,7 трлн сўм.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13,4 фоизга ошган. Жами кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмидаги улуши эса 18,4 фоизни ташкил этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг