Трамп Вашингтон атрофидан уйсизларни кўчириш ниятида
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат пойтахтини «ҳар қачонгидан ҳам хавфсиз ва гўзал» қилиш режасини эълон қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
«Пойтахтимизни хавфсиз ва гўзал қиламиз. Уйсизлар шаҳардан дарҳол чиқиб кетиши керак. Биз уларга тураржой беримиз, аммо пойтахтдан узоқда», — деди Трамп.
Республикачи сиёсатчи жиноятчиларга ҳам мурожаат қилиб, уларни ҳеч қаерга кетмасликка, чунки «тўғридан-тўғри қамоққа юборилишларини» айтди. Унинг сўзларига кўра, чоралар ноқонуний мигрантлар масаласидаги каби тезкор тарзда амалга оширилади.
«Охирги бир неча ой ичида миллионлардан нолга тушдик. Энди осон бўлади — тайёр туринглар! «Яхши йигит» бўлиш йўқ. Биз пойтахтимизни қайтарамиз», — деди Трамп.
Аввалроқ хорижий ОАВ хабарига кўра, Трамп маъмурияти унинг биринчи президентлик йилида 1 миллионгача мигрантни депортация қилишни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг