Трамп собиқ президентлар суратини Оқ уйнинг кириш қисмидан олиб ташлади

17:56 11 Август 2025 Дунё
239 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президентлар — Барак Обама, Жорж Буш ва кичик Жорж Буш портретларини Оқ уйнинг меҳмонлар учун ёпиқ қисмига кўчиртирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълумотга кўра, аввал Оқ уй кириш қисмида жойлашган Обама портрети парад зинапояси тепасига, президентнинг шахсий резиденциясига олиб борувчи ёпиқ майдонга ўтказилган. Бу ҳудудга фақат президент оила аъзолари, Махсус хизмат ходимлари ва аппаратнинг чекланган сондаги ходимлар кира олади.

Хабарда айтилишича, Бушлар портретлари ҳам шу ерга кўчирилган.

Оқ уй протоколига кўра, сўнгги йиллардаги президентлар портретлари бино кириш қисмидаги кўзга кўринарли жойларда бўлиши керак. Шу тариқа расмий тадбир меҳмонлари ва сайёҳлар уларни кўра олади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?