Трамп Саудия Арабистонига келди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга расмий ташриф билан келди ва Яқин Шарқ бўйлаб тўрт кунлик сафарини бошлади. Бу ҳақда «Ал Арабия» телеканали хабар берди.
Бу унинг қайта сайланганидан кейин амалга оширган биринчи хорижий сафари ҳисобланади.
«Трамп сешанба куни эрталаб Саудия Арабистонига Форс кўрфази минтақаси бўйлаб тўрт кунлик сафарини бошлаш учун етиб келди», — дейилади хабарда.
Телеканал хабарига кўра, ташриф давомида асосий эътибор минтақавий хавфсизлик масалаларига эмас, балки иқтисодий келишувларга қаратилади.
Сафарнинг асосий мавзуси бизнес масалалари бўлиши аввалроқ маълум қилинганди. Трамп АҚШга бир триллион долларга яқин шартномалар ва сармоявий мажбуриятлар билан қайтиш ниятида.
Аввалроқ, АҚШ раҳбари 13-16 май кунлари Яқин Шарқ бўйлаб сафарга чиқиши ва Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюриши маълум бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ўзининг аввалги президентлик муддатидаги илк хорижий сафарни ҳам Саудия Арабистонига амалга оширганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг