Трамп Путиндан бир ҳафта Украинага ҳужум қилмасликни сўради
Москва Украина шаҳарларида сулҳ жорий этилганини расман тасдиқламаган бўлсада, кеча кечқурун Киевда Россия дронлари ҳужуми қайд этилмаган.
Кеча, 29 январь куни АҚШ президенти Дональд Трамп қаттиқ совуқ сабаб Владимир Путиндан Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳужумларни бир ҳафтага тўхтатишни сўраганини маълум қилди.
Қўшма Штатлар раҳбарининг таъкидлашича, Россия раҳбари мазкур таклифга рози бўлган.
«Мен шахсан президент Путиндан Киев ва бошқа шаҳарларни бир ҳафта давомида ўққа тутмасликни сўрадим. У бунга рози бўлди», — деган Трамп Вашингтонда ўтказилган ҳукумат йиғилишида.
Москва томони мазкур ўқ отишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифга рози бўлгани тўғрисида ҳеч қандай расмий маълумот эълон қилмаган. Шундай бўлсада, кеча, 30 январга ўтар кечаси Киевда Россия дронлари ҳужуми ёки бошқа портлашлар қайд этилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг