Трамп Марказий Осиёга ташриф буюрган биринчи АҚШ президенти бўлиши мумкинми?

Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп теннис бўйича US Open турнирида иштирок этиш учун Оқ уйдан кетаётганида қозоғистонлик мухбир “Қозоғистонга ташриф буюрасизми?”, деб сўраган. Трамп эса шундай жавоб берди: “Мумкин. Мен у билан ажойиб суҳбатлашдим. Унга “салом“ айтинг. У яхши одам“.
Бу изоҳ ҳақиқатан ҳам Трампнинг Марказий Осиё бўйлаб мумкин бўлган саёҳатига ишорасими ёки йўқми, буни, албатта, вақт кўрсатади. Лекин масалани бир томони борки, Тоқаев ва Трамп ўртасида яқинда бўлиб ўтган телефон мулоқоти тўғрисида икки томон ҳам расман эълон қилмаган.
Эътиборлиси, Трамп ўз жавобида аслида Тоқаев ёки Қозоғистон номини айтмаган ҳам. Бироқ, у 5 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилган. Бу Трамп икки етакчини адаштириб юборгани ёки бир неча метр нарида парвозга тайёрланаётган вертолётнинг шовқинида саволни аниқ эшитмагани эҳтимолини оширган. 5 сентябрь кунги телефон мулоқоти чоғида Мирзиёев Трампга “қулай вақтда“ Ўзбекистонга ташриф буюришни таклиф қилганди.
Вашингтондаги манбаларнинг “Euratsianet“ нашрига маълум қилишича, 9 сентябрь ҳолатига кўра Марказий Осиёга ташриф бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Шу йилнинг апрель ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Оқ уйга расмий таклифномани Вашингтонга топширганди. Ўшанда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ўзбек журналистларига яхши кутиб олинганини билдирганди.
Ўзбекистон яқинда, 7 сентябрь куни АҚШдан Марказий Осиёлик муҳожирларни депортация қилиш учун бир неча маротаба парвозларни амалга оширди ва Трампнинг асосий устувор йўналишлари бўлган нодир фойдали қазилмаларнинг муҳим конларини илгари суриш истагида.
Ўзбекистон делегацияси апрель ойида АҚШ компаниялари билан фойдали қазилмалар бўйича бир қанча шартномалар имзолаганди ва Трамп ва Мирзиёев 5 сентябрь куни телефон орқали мулоқотда бошқа бизнес алоқаларидан ташқари нодир фойдали қазилмаларни ҳам муҳокама қилишган.
Мирзиёев 2018 йилда Трампнинг биринчи муддатида Оқ уйга расмий ташриф буюрган эди. Ўшанда Трамп ўзбекистонлик ҳамкасбини «жуда ҳурматли инсон» деб мақтаган эди.
Қозоғистон ҳам АҚШ билан мустаҳкам иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга интилмоқда. Трампнинг Қозоғистон экспортига 25 фоизлик бож жорий этиш ҳақидаги қарори, у Марказий Осиёнинг қолган қисми учун қўллаган 10 фоизлик божларидан анча юқори бўлиб, дастлаб Остонани ҳайратда қолдирди. Бироқ жорий товар айланмасининг асосий қисмини божлардан озод қилинган товар ва маҳсулотлар, жумладан, нефть ташкил этади. Шундай бўлса-да, Қозоғистон расмийлари АҚШнинг Марказий Осиё давлатига қўйган савдо чекловлари АҚШ Конгресси томонидан бутунлай бекор қилинмаганидан хавотирда.
Тоқаев июль ойидаги мактубида унинг мамлакати тарифлар ва бошқа ҳал қилинмаган масалаларни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. Аммо Тоқаев ва 2024 йил декабрида АҚШнинг сайланган президенти ўртасида телефон мулоқоти бўлгани ҳақида тасдиқланган маълумот йўқ.
Марказий Осиё дунёда АҚШ президенти ҳеч қачон ташриф буюрмаган ягона минтақадир.
Вице-президентлар Ал Гор ва Дик Чейни Марказий Осиёга ташриф буюрган энг юқори мартабали АҚШ расмийларидир. Чейни 2006 йил май ойида Остонага ташриф буюрган, Гор 1993 йил декабрь ойида Бишкек ва Олмаота шаҳарларига ташриф буюрган.
Бироқ, 1991 йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан бери, Рекс Тиллерсондан ташқари ҳар бир АҚШ давлат котиби ўз фаолияти давомида камида бир марта минтақага ташриф буюрган; Антони Блинкен 2023 йил қишида минтақага энг сўнгги ташриф буюриб, Қозоғистон ва Ўзбекистонга тўхтаган.
Агар Трамп ташриф буюрса, у минтақанинг табиий ресурслари ва Европа, Яқин Шарқ, Россия ва Хитой ўртасидаги стратегик мавқеини кўзлаб, Марказий Осиёга йўл олаётган ғарб етакчиларининг изидан борган бўлади.
Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда кун тартибида юқори уран бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюрган, Германия канцлери Олаф Шольц эса 2024 йил сентябрида табиий газ таъминоти учун худди шундай қилган эди. Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони бу йил худди шундай маршрут бўйлаб ҳаракат қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг