Трамп Исроилга жиддий таҳдид қилди

17:12 24 Июнь 2025 Дунё
170 0

Фото: Reuters

Исроилнинг Эронга зарбаларини давом эттириши сулҳнинг жиддий бузилиши бўлади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп айтиб ўтди.

“У бомбаларни ташламанг. Агар ташласангиз, бу [ўт очишни тўхтатиш келишувини] жиддий бузган бўлади”, — деди Оқ уй раҳбари.

Трампнинг таъкидлашича, Исроил «тинчланиши керак», акс ҳолда Вашингтон аралашишга мажбур бўлади.

“Ёки мен уларни мажбурлайман”, — дея қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.

Аввалроқ Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши Эрон Исроилни мағлуб этиб, уни мағлубиятини тан олишга ва агрессияни бир томонлама тўхтатишга мажбур қилганини билдирганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?