Трамп импичмент хавфи остида қолди
Техас штатининг демократ конгрессмени Ал Грин президент Дональд Трампга қарши импичмент эълон қилишини маълум қилди. Бу ҳақида «The Hill» нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, Трампга қарши импичмент эълон қилиниши унинг Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан суҳбати чоғида АҚШ Ғазо секторини эгаллаши ҳақидаги ғояни илгари сургани билан боғлиқ.
«Этник тозалаш — бу оддий иш эмас. Буни дунёдаги энг нуфузли шахс — АҚШ президенти айтаётган бўлса чиндан ҳам хавфли ҳаракат саналади. Сабаби у режаларини амалга ошириш имкониятига эга шахсдир», — дейди Ал Грин.
Конгрессменнинг таъкидлашича, президентга қарши импичмент жараёни бошлаб юборилган. «Мен импичмент ҳужжатини киритишимни эълон қиламан, чунки у бемаъни ва хавфли таклифлар билдиришдан тўхтамаяпти», — дейди демократ Конгресс йиғилишидаги нутқида.
Маълумот учун, Трампнинг Ғазо секторига оид режаларини кўплаб йирик давлатлар, шу жумладан, Россия, Хитой, Европа Иттифоқи ҳамда Яқин Шарқ мамлакатлари ҳам жиддий танқид остига олган.
Эслатиб ўтамиз, демократ Ал Грин 2017 йилда ҳам Трампга нисбатан эълон қилиниши кутилган импичмент жараёнининг биринчи ташаббускори бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг