Трамп ҳукуматининг ташқи сиёсатда амалга оширмоқчи бўлган режалари маълум бўлди
АҚШнинг 47-президенти Дональд Трамп давлат котиби лавозимига сайлаган Марко Рубио 15 январь куни сенатда ўтказилган мажлисда Дональд Трампнинг ҳокимиятга келгач амалга оширадиган ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари нималар эканлигини маълум қилди. Бу ҳақида «The Washington Post» нашри хабар берди.
Сенат томонидан тасдиқланиши кутилаётган бўлажак АҚШ давлат котиби Марко Рубио мамлакат манфаатларини халқаро меъёрлардан устун қўйиш ва глобал муаммоларга нисбатан прагматик ёндашишга урғу берадиган стратегия ишлаб чиқилганини таъкидлаган.
Унга кўра, Трамп ўзининг иккинчи муддати мобайнида ташқи сиёсатда амалга оширмоқчи бўлган бир қанча йирик жараёнлар бор.
Жумладан, АҚШ Трамп даврида асосий иттифоқчиларига содиқ қолади. Қўшма Штатлар ўзининг кенгроқ стратегик манфаатлари доирасида асосий иттифоқчилари Исроил ва Тайваннинг ёнидан узоқлашмайди.
Шунингдек, АҚШ ташқи сиёсатидаги энг муҳим ўзгаришлардан бири Хитойга нисбатан иқтисодий ва ҳарбий соҳада янада қатъий ёндашувга киришишдир. Рубио, бу борада Вашингтон Пекиннинг бутун дунё бўйлаб таъсирини чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришини таъкидлаган.
Бундан ташқари, АҚШ манфаатларига асосланган инсонпарварлик ёрдамлари ажратиш тартиби ўзгаради. Ўтмишдаги сиёсатдан фарқли равишда, эндиликда инсонпарварлик ёрдамлари АҚШ миллий манфаатларига мос келгандагина амалга оширилади, дейди бўлажак Давлат котиби.
Маълумотларга кўра, Марко Рубионинг давлат котиби лавозимига тайинланиши сенаторлар томонидан кучли қўллаб-қувватланган ҳолда ижобий баҳоланган.
Трампнинг иккинчи муддати бошланар экан, Марко Рубионинг давлат котиби лавозимига тайинланиши АҚШ ташқи алоқалари учун янги йўналишдан далолат беради, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг