Трамп Ғазо бўйича можарони дипломатик йўл билан ҳал этилишига умид билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Фаластин–Исроил можаросини дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкинлигига умид билдирди. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.
— Мен бунга умид қиламан, дипломатик ечимни кўришни истардим. Бу ерда жуда кўп ғазаб ва нафрат бор, сиз буни биласиз. Можаро йиллар давомида давом этмоқда. Умид қиламанки, биз бирор натижага эришамиз, — деди Трамп.
Аввалроқ хорижий ОАВ хабар беришича, Трамп БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бир қатор араб ва мусулмон давлатлари раҳбарлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Унда можарони ҳал қилиш йўллари муҳокама қилинади.
Учрашувга Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Миср, Иордания ва Туркия етакчилари таклиф қилинган. Оқ уй ушбу давлатларнинг урушдан кейин Ғазони қайта тиклашдаги иштироки ҳамда Исроил қўшинлари анклавдан чиқарилгач, бу ҳудудда уларнинг ўз ҳарбий контингентларини жойлаштириш имкониятини муҳокама қилишни режалаштирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг