Трамп Эрон олий раҳнамоси ўлдирилганини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилганини маълум қилди. У бу ҳақида ўзининг «Truth Social» тармоғида пост қолдирган.
«Тарихдаги энг ёвуз одамлардан бири бўлган Хоманаий вафот этди», — деб ёзган Трапм.
Трампнинг қўшимча қилишича, Эрон халқи ўз мамлакатини қайтариб олиш учун жуда катта имкониятга эга.
«Биз Эрондаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси, армияси, хавфсизлик кучлари ва полицияси ходимларининг энди жанг қилишни хоҳламаслиги ҳақида эшитяпмиз. Улар хавфсиз бўлишлари мумкин, бироқ жанг қилишда давом этишни танлашса уларни фақат ўлим кутмоқда», — дейди Оқ уй раҳбари.
Дональд Трамп Эрондаги ватанпарвар кучлар бирлашиб, бу мамлакатни муносиб буюкликка қайтаришлари кераклигини ҳам қўшимча қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг