Трамп: АҚШ Венесуэла ҳукуматини ағдариш ниятида эмас
АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Венесуэла ҳукуматини ағдариш режасига эга эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Биз бу ҳақда гапирмаяпмиз», — деди Трамп журналистлар саволига жавобан, яъни АҚШ Венесуэлада режим алмашишини истайдими, деган саволга.
Аввалроқ у Венесуэладан АҚШга миллиардлаб долларлик наркотик партиялари олиб кирилаётганини айтган эди.
«Венесуэла жуда ёмон иш қилмоқда, биз бундан хабардормиз. Ўша кема ичидаги қопларда АҚШнинг юз минглаб фуқароси учун ҳалокат бўлиши мумкин бўлган нарсалар бор эди», — деди Америка раҳбари.
Маълумот учун, 2 сентябрь куни АҚШ қўшинлари Кариб денгизнинг жанубий қисмида Венесуэлага яқин ҳудуддаги кемани зарбага тутди. Пентагон маълумотига кўра, операция чоғида венесуэлалик наркокартел аъзоларидан 11 нафари йўқ қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг