Трамп: АҚШ, Россия ва Украина саммити «нисбатан яқин вақтда» бўлиб ўтади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Россия раҳбари Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасида Америка иштирокидаги уч томонлама учрашув «нисбатан яқин вақтда» амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Билмайман, нисбатан яқин вақтда. Биз бу масалани қандайдир йўл билан ҳал қиламиз, аммо нисбатан яқин вақтда», — деди республикачи Бедминстерда журналистлар саволига жавобан.
Трампдан навбатдаги босқич сифатида АҚШ иштирокида уч томонлама саммит бўладими, деган савол ҳам сўралди.
«Музокаралар бўлади, уни саммит деб атайсизми ёки шунчаки учрашув дебми — фарқи йўқ», — дея жавоб берди Америка раҳбари.
Аввалроқ Трамп Россия ва Украина президентлари ўртасида шахсий адоват юқори даражада эканини билдириб, шу боис икки томон ўртасидаги барча музокараларни унинг ўзи олиб боришига тўғри келишини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг