Трамп: АҚШ Баграм авиабазаси бўйича Афғонистон билан музокара олиб бормоқда
Фото: AFP
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат Баграм авиабазасини тиклаш масаласида Афғонистон билан музокаралар ўтказаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
«Кўрамиз, Баграм билан қандай бўлади. Биз Афғонистон билан музокара олиб бормоқдамиз. Ундан ҳеч қачон воз кечмаслик керак эди», — деди Трамп.
Республикачининг фикрича, Вашингтоннинг базадан воз кечишига асос йўқ эди.
WSJ манбасига кўра, Трамп маъмурияти толибонлар билан АҚШнинг Баграм авиабазасида кичик ҳарбий контингентини тиклаш бўйича мулоқот олиб бормоқда. Музокаралар доирасида эҳтимолий асирлар алмашинуви, иқтисодий келишув ва хавфсизлик масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда.
Маълумот учун, 2001–2021 йилларда Баграм аэродроми АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг энг йирик ҳарбий базаси бўлган. 2021 йил июль ойи бошида америкаликлар базани тарк этган, 15 август куни эса у толибонлар қўлига ўтган.
АҚШ раҳбари кеча базани қайтариш нияти борлигини ҳам эълон қилган эди.
Афғонистон ТИВ эса Трампнинг баёнотига жавобан мамлакатда АҚШнинг ҳарбий ҳаракати эҳтимолини истисно этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг