Трамп: Агар Эрон ядровий дастурини қайта тикласа, АҚШ қайтиб келади

Фото: Jonathan Ernst / Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Эрон ядровий салоҳиятини тиклашга уринадиган бўлса, Вашингтон Ислом Республикасига қарши яна зарба беришини истисно этмади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
«Биз Яқин Шарқда урушларни тўхтатдик, Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишининг олдини олдик. Улар ҳаммасини қайта бошлашларини айтишлари мумкин, лекин бу улар учун жуда хавфли қадам бўлади. Чунки биз қайтиб келамиз. Улар бошлаши биланоқ биз қайтамиз. Ва менимча, улар буни яхши тушуниб турибди», — деди Трамп Оқ уйдаги матбуот анжуманида.
Яқиндаги ҳарбий қарама-қаршиликлар
Эслатиб ўтамиз, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг ядровий ва ракеталар дастурларига қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Орадан кўп ўтмай, Эрон жавоб зарбасини берди.
Тўққиз кун ўтиб, АҚШ Эроннинг Исфаҳон, Натанз ва Фордо шаҳарларидаги ядровий объектларига ҳаводан зарба берди. Бу ҳужумларга жавобан Эрон Қатарда жойлашган АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий базаси — «Ал-Удейд»га ҳужум уюштирди.
Кейинчалик Исроил ва Эрон ўзаро келишувга эришиб, ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувни имзолашди. Ушбу келишув 24 июндан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг