Тожикистонга қурилиш материаллари экспорти оширилади

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон — Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда икки давлат ўртасида қурилиш материаллари саноати бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқариш ва экспорт-импорт кўрсаткичлари бўйича маълумот берилди.
Ҳозирги кунда кўплаб соҳаларда Тожикистон Республикаси билан ишончли алоқалар йўлга қўйилган ва ривожланиб бормоқда. Хусусан, қурилиш материаллари саноатида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, экспорт имкониятлари ва кўламини кенгайтириш, тадбиркорлар учун қулай бизнес шароитларини яратиш борасида тизимли ишлар олиб бориляпти. Бунинг натижасида товар айрибошлаш сезиларли даражада ошмоқда. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йилнинг 8 ойи давомида мамлакатимиздан қўшни давлатга 13,8 млн долларлик қурилиш материаллари экспорт қилинган. Жумладан, 273, 9 тонна обой, 1 207,6 минг метр квадрат керамик плитка, 3 582,743 минг метр квадрат гипсокартон, 6 041,9 тонна қуруқ қурилиш қоришмалари етказилган.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан Тожикистон инвестиция жалб қилинган йирик лойиҳалар ҳам амалга ошириляпти. Ана шундай лойиҳалардан бири бу — Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида умумий қиймати 19 млн доллар бўлган “PR INVESTMENT CO” МЧЖ томонидан янги цемент заводи барпо этиляпти. Мазкур корхона йилига 400 минг тонна сифатли цемент ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Янги цемент заводи 2021 йилнинг иккинчи ярмида қуриб фойдаланишга топширилади. Ҳозирда бу ерда қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Энергия тежамкор ускуналарнинг 50 фоизи олиб келинган бўлиб, ҳозирда хитойлик мутахассислар томонидан ўрнатиляпти. Эътиборлиси, корхона фойдаланишга топширилгач, 200 та янги иш ўринлари яратилади. Шу кунгача инвестиция лойиҳани амалга ошириш учун 4,4 млн доллар ўзлаштирилган.
Табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш йўналишида ҳам тожикистонлик тадбиркорлар билан ишончли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Гранит ва мармар тошларни ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестиция лойиҳаси Навоий вилоятининг Нурота туманида амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг