Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга келди
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Бугун, 9 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида иштирок этиш учун бунга қадар, Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов, Покистон Бош вазири Анвар ул-Ҳақ Какар, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий пойтахтимизга етиб келгани хабар қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг