Тожикистон пойтахти Душанбеда кучли портлаш юз берди

23:53 01 Май 2021 Дунё
2841 0

Бугун, 1 май куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида кучли портлаш юз берди.

Пойтахт ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, портлаш автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчасида юз берган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли портлаш зарбидан атрофдаги турар жой биноларига ҳам зарар етган. Жабрланганлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Аммо расман қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Портлашдан сўнг кучли ёнғин содир бўлган. Ўтни бартараф этиш учун бир ярим соатдан кўп вақт сарфланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?