Товар белгиларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

12:46 21 Июнь 2024 Сиёсат
208 0

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”

Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида «Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Сингапур шартномасининг мақсади ушбу соҳада барча мамлакатларда ва минтақавий ташкилотларда фаолият юритувчи товар белгиларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимидан фойдаланувчиларга қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Мазкур ҳужжат 2006 йил 27 мартда қабул қилинган бўлиб, ҳозирги вақтда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатлари унинг иштирокчилари ҳисобланади.

Муҳокама чоғида халқаро ҳужжатда товар белгиларига талабномаларни рўйхатдан ўтказиш ва топшириш тартиби, лицензия шартномалари ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиришлар киритишнинг ўзига хос хусусиятлари, товар белгисини рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддати ва бошқа қоидалар белгилангани таъкидланди.

Қонунда Сингапур шартномаси 29-моддасининг 4-банди бўйича ҳуқуқлар бузилганида етказилган зарарнинг ўрнини қоплашга доир ҳар қандай ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ литсензиатга берилиши учун шарт сифатида лицензиянинг рўйхатдан ўтказилишини талаб қилишга оид қўшимча шарт инобатга олинган ҳолда ратификация қилиш назарда тутилмоқда.

Сенаторларнинг таъкидлашича, шартноманинг ратификация қилиниши товар белгисига оид ҳуқуқнинг миллий тизимларини маъмурий тартиб-таомиллар нуқтаи назаридан уйғунлаштиради.

Шунингдек, Қонуннинг қабул қилиниши муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб кириши йўлида муҳим қадам бўлади.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?