Тошкентдаги қоғозни қайта ишлаш цехида ёнғин чиқди

14:57 22 Август 2025 Жамият
101 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехи ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Билдирилишича, бугун, 22 август куни соат 13:29 да пойтахт ФВБга Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» МФЙда жойлашган қоғозни қайта ишлаш цехи ҳудудида очиқ майдонда қоғоз чиқиндилари ва қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 13:33 да етиб бориб, 13:52 да алангани ўраб олган ҳамда 14:16 да тўлиқ ўчирган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБдан 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?