Тошкентдаги фестивалда муштлашув юз берди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида ўтказилаётган «Mangal Fest» фестивалида айрим фуқаролар жамоат тартибини бузиб ўзаро жанжаллашган. Шу ерда хизмат олиб бораётган Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу жанжал тўхтатиб қолиниб, оғир оқибатлар содир этилишининг олди олинган.
Шундан сўнг ушбу муштлашувда қатнашган барча фуқароларнинг шахси аниқланиб, профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида яқин орадаги ИИБга олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича жамоат тартибини бузишда иштирок этган фуқароларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рамазон ва тиббий ёндашув: кимлар эҳтиёт бўлиши керак?
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг