Тошкентдаги боғчада 5 ёшли бола 2-қаватдан тушиб кетди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор туманидаги боғчада 5 ёшли бола 2 қаватдан тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 9:45 ларда Чилонзор туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида рўй берган. Муассасада тарбияланувчи Р.И. назоратсизлик оқибатида иккинчи қават зинасидан йиқилиб тушган. Ташкилот ҳамшираси бундан хабар топиши билан тарбияланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва 16-сонли шаҳар шифохонаси болалар бўлимига олиб борган.
Аниқланишича, болага «икки қўл билак соҳаси синиши, бурун суяк соҳаси синиши, юқори жағ курак тишларининг алиёнлари осиғининг синиши» ташхиси қўйилган. Дастлаб унинг аҳволи оғир бўлгани сабаб жонлантириш бўлимига жойлаштиришгани, ҳолати яхшиланганидан сўнг эса жонлантириш бўлимидан чиқарилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Чилонзор туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг