Тошкентдаги аянчли ЙТҲда мототциклчи ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида мототцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 29 апрель куни соат 09:40 ларда Юнусобод тумани КҲАЙ кўчасида юз берган. 34 ёшли М.А. бошқарувида бўлган «Hyundai» русумли автомашина ва 39 ёшли З.Ш. бошқарувидаги «Kavasaki» русумли мототранспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг