Тошкентдаги айрим автобус йўналишлари ўзгарди
Тошкент шаҳридаги 6 та автобус йўналишида ҳаракат вақтинчалик бир томонлама ўзгартирилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бектемир йўли ва Катта ҳалқа йўли кўчалари кесишган чорраҳада йўл иншоотини қуриш ишлари доирасида Катта ҳалқа йўлидаги ортга қайрилиб олиш манзили кўчирилган. Шу муносабат билан ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи:
• 93, 117, 128, 130-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Катта ҳалқа йўли ва Фурқат кўчалари кесишмасидан ортга қайрилиб олиш орқали ташкил этилади;
• 39, 110-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Катта ҳалқа йўли, Фурқат ва Бектемир йўли кўчалари орқали вақтинчалик бир томонлама ўзгартирилади.

«Ушбу манзилларда қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабабли, йўналишлардаги автобуслар оралиқ интервал вақти режадагидан ортиши ҳолатлари юзага келиши эҳтимоли мавжуд», дейилади .
Қўшимча қилинишича, кўчаларда транспорт тирбандликлари ортиши ва йўллардаги чекловлар натижасида йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг