Тошкентда ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаган 7 та бино ёпилди
Фото: Тошкент шаҳар ФВББ
Тошкент шаҳрида ёнғин хавфсизлигига риоя қилмаган 7 та бино фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 5 февраль куни Тошкент шаҳар ҳудудида инсонлар кўп йиғилиши мумкин бўлган биноларнинг фавқулодда вазиятлар (ёнғин) содир бўлган ҳолларда белгиланган хавфсизлик талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли тартибда Давлат ёнғин назорати текширувлари ўтказилган.
Текширувлар давомида Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой, Янгиҳаёт, Юнусобод ва Яшнобод туманларида жойлашган 7 та бино (иншоот) ва хоналарнинг инсонлар ҳаётига хавф солиб, ёнғин хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузгани сабабли уларнинг фаолияти аниқланган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик тўхтатилган.
Билдирилишича, ҳозирги вақтда тадбиркорлар томонидан иш фаолияти тўхтатилган объектлардаги аниқлаган камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда тезкорлик билан барча камчиликларни бартараф этиш чоралар кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг