Тошкентда «Янги Ўзбекистонда қадриятлар трансформацияси» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
2025 йил 1 май куни Тошкент шаҳрида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ташаббуси билан «Янги Ўзбекистонда қадриятлар трансформацияси» мавзусида халқаро конференция ташкил этилди. Анжуманда 9 та хорижий давлатдан экспертлар, давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, академик ҳамжамият ва сиёсий партиялар вакиллари — жами 70 нафарга яқин маҳаллий ва халқаро мутахассислар иштирок этди.

Конференцияда сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий, маданий ва маънавий ислоҳотлар таҳлил қилиниб, миллий қадриятлар трансформацияси, уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш масалалари муҳокама этилди. Халқаро экспертлар миллий қадриятларни сақлаган ҳолда глобаллашувга мослашиш муҳимлиги ва Ўзбекистонда бу йўналишдаги ишлар самарали йўлга қўйилганини таъкидлашди.

Анжуманда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, ёшларнинг маънавий камолотини таъминлаш, китобхонлик ва миллий меросни тарғиб қилиш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар алоҳида эътироф этилди.

Экспертлар «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасидаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, мамлакатни барқарор ва инклюзив тараққиёт сари етакловчи муҳим қадамлар сифатида қайд этдилар. Конференция якунида миллий қадриятларни сақлаш ва демократик жамиятни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.





















Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг