Тошкентда World Series Masters 22 ноябр куни ўз ғолибларини аниқлайди

18:44 21 Ноябрь 2023 Спорт
4169 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

World Series Prа Халқаро Кураш ассоциацияси томонидан халқаро турнирларнинг янгича форматидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган турнирда йил давомида дунёнинг барча қитъасида саралаш босқичлари бўлиб ўтди.

Қитъавий чемпионатлар сўнгида World Series Pro турнири учун эркаклар -66кг, -81кг, -90кг ва мутлақ вазн тоифаларида аёллар -57кг, 70кг ва мутлақ вазн тоифаларида гиламга чиқдилар.

Мусобақа низомига кўра хар бир қитъавий босқичда 1 ва 2 ўринни қўлга киритган спортчилар мусобақанинг финал босқичи World Series Masters турнирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

22 ноябр куни Тошкентда World Series Masters ўз ғолибларини аниқлайди. Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий олимпия

қўмитаси ва Ўзбекистон Кураш федерациялари томонидан ташкил этилаётган мазкур мусобақанинг мукофот жамғармаси 120 минг АҚШ долларини ташкил этади. Алпомиш спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган баҳсларга 28 та давлатдан 7 вазн тоифасида 56 нафар курашчилар иштирок этмоқда.

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри 23-29 ноябр кунлари Кураш буйича катталар ўртасида XIV Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Чемпионат доирасида Халқаро Кураш ассоциациясининг навбатдаги Конгресси, сайлов ва Кураш мураббийлари ҳамда ҳакамлари учун халқаро семинарлар ўтказилади. Кураш мундиалига 60 дан ошик мамлакатлар Кураш федерацияларидан 500 нафарга яқин иштирокчилар ташриф буюриши кутилмоқда.

Туркманистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ўтказилаётган катта Кураш байрамига жуда юқори даражада тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Кураш баҳслари Ашхобод шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтади. Мазкур шаҳарча 2017 йил Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари бўйича Ѵ-Осиё ўйинлари учун махсус қурилган.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?